Сардобадаги сув тошқини қанча ерни ҳосилсиз қолдиргани очиқланди

Жамият

image

Сардоба сув омборининг девори бузилиши оқибатида келиб чиққан сув тошқинида жами 16 525 гектар ери зарарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси маълумотларига кўра, Сардоба сув омборидаги фожиа натижасида 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг жами 16 525 гектар ери зарарланган. 9 734 гектар чигит, 6 821 гектар ғалла, 231 гектар сабзавот экинлари, 1 095 гектар полиз, 14 гектар картошка, 154 гектар боғ ва 83 гектар боғ ораларига экилган сабзавот экинлари сув остида қолиб, яроқсиз ҳолатга келган.

Билдирилишича, йўқотилган ҳосил ўрнини қоплаш ва ҳудуд аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида зарар кўрган экин майдонларининг ўрнига бошқа туман ерларидан қўшимча экиш учун 3 990 гектар ер майдони ажратилиб, ҳозиргача 3 244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилган.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига мувофиқ, жорий йил 17 апрелидан бошлаб ун маҳсулотларини аҳоли ва бошқа аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб бериш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинди. Мазкур тартиб доирасида Сирдарё вилоятига жорий йил апрель-май ойларида жами 5 180 тоннадан ортиқ ун маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилди. Шу билан бирга, жорий йилнинг июнь ойида 3 077,1 тонна ун етказиб берилиши мўлжалланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори Экин майдони

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг