Сардоба тошқинидан сўнг қанча фуқаро уйига қайтгани очиқланди

Жамият

image

Сардоба тошқини вақтида эвакуация қилинган фуқароларнинг 74.4 фоиз уйга қайтган. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги бугун, 21 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

"Бугунги кунда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакуация қилинган жами 89 450 нафар аҳолини 66 580 нафари ёки 74.4 фоизи яшаш манзилига қайтарилди“, дейилади баёнотда.

Шунингдек, 22 минг 870 нафар фуқаролар эвакуация қилинган ҳудудларда қолаётгани маълум қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда тадбирга жалб этилган барча мутасадди ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда талафот кўрган ҳудудларни имкон қадар тезлик билан тозалаш, таъмирлаш ва фуқароларни яшаш жойларига қайтариш ишлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, Сардоба фалокатида ҳудудда ўғриликлар бўлгани бўйича ИИБ муносабат билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг