Сардоба фожиасида “Ўзбекгидроэнерго” айбдорми?
Жамият
−
03 Май 2020
202421 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келгани, сув аҳоли яшаш пунктини босганидан хабарингиз бор. Ҳали масала тўлиқ ўрганилмай туриб, ижтимоий тармоқлар айрим тахминлар ўртага ташланмоқда ва буларнинг кўпчилиги гўё ҳақиқатдек қабул қилинмоқда. Улардан бирида бўлиб ўтган воқеаларнинг асосий айбдори сифатила “Ўзбекгидроэнерго” АЖ кўрсатилган. Ташкилот эса ушбу айбловларга нисбатан расмий муносабат билдирди. Унда шундай дейилади:
“Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши юзасидан, мамлакатимиз ҳамда хорижий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ нуфузига қарши қаратилган нотўғри талқинлар, асоссиз ва юзаки ёндашувларга нисбатан қуйидаги расмий муносабатимизни маълум қиламиз.
Маълумки, 2010-2017 йиллар мобайнида Сардоба сув омбори барпо этилган. Ушбу қурилишда буюртмачи сифатида Сув хўжалиги вазирлиги (собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси бош пудратчи сифатида иштирок этган. Бундан ташқари, ушбу объектда 10 дан зиёд ёрдамчи пудратчи ташкилотлар (субподрядчик) қаторида “Резаксой сув қурилиш” МЧЖ (ҳозирги номи – “To’palang Water Construction” МЧЖ) ҳам қурилиш жараёнларида ўзига ажратилган қисм бўйича қурилиш ишларини бажарган. Мазкур МЧЖ томонидан бажарилган ишлар тегишли тартибда қабул қилиб олинган.
Сардоба сув омборида содир бўлган фалокатнинг тегишли қисмида “To`palang HPD Holding” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмаганлигини ҳамда Абдураҳмонов Ислом Абдуганиевич 2010-2017 йилларда “To`palang HPD Holding” МЧЖ ҳамда унинг тегишли ширкат ташкилотларида умуман фаолият юритмаганини алоҳида таъкидлаймиз.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги 18 майдаги ПФ-5044 сонли Фармонига асосан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилган. Шуни айтиш жоизки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Сардоба сув омбори қурилишида масъул этиб белгиланмаган ва иштирок этмаган.
Сардоба сув омборининг эксплуатациясига оид фаолияти “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз”.
LiveБарчаси