Сардоба фожиасида оқиб кетган Миллий гвардия ходими Қозоғистондан қидирилмоқда
Жамият
−
22 Июнь 2020
23085Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида оқиб кетган ва бедарак йўқолган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ходими Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан қидирилмоқда.
Қайд этилишича, Миллий гвардия ходими Туркистон вилояти Мақтаарал туманида сув тошқини пайтида бедарак йўқолган.
Чимкент фавқулодда вазиятлар департаменти Матбуот хизматининг хабар беришича, 20 июнь куни қутқарув гуруҳи аъзолари қўшни давлатдан келган аскарни қидиришга киришган.
“20 июнь куни Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбариятидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 1992 йилда туғилган ҳарбий хизматчисини қидиришда ёрдам бериш тўғрисида хат келиб тушди. Мактубга кўра, “Шардара” қутқарув станциясидан 5 та қутқарувчи, 1 та транспорт воситаси ва 1 та қайиқ Мақтаарал ва Жетисай туманларининг сув тошқини бўлган ҳудудлари ва сув омборларида қидирув ишларини олиб бориш учун жўнаб кетди. Қидирувга Қутқарув отрядининг иккита кинологи ҳам жалб қилинган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сардоба” сув тошқини натижасида 3 ҳарбий оқиб кетгани хабар қилинган эди. Уларнинг бир нафари вафот этган, бир нафари ҳалигача қидирилмоқда яна бир нафари қутқариб олинган.
LiveБарчаси