Сардоба фожиаси жабрланувчилари уй ололмаса қаерга мурожаат қилиши керак?

Жамият

image

Сирдарёда Сардоба сув омбори ёрилишидан зарар кўрган аҳоли уй ололмаса ўз туманидаги комиссиясиларга мурожаат қилиши керак. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаёев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб ўтди.

“Бу масала бўйича аниқ стратегияга эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни таъмирлаб, 60 га яқин хонадонни таъминлайдиган бир хонали уй қилиб таъмирладик. Бу — захира.

Қолаверса, бу ерда 38 та икки қаватли уйлар талафот кўрган эди. Президентимиз топшириғига кўра, уларни ҳам янги уйлардан қолишмайдиган қилиб таъмирлаяпмиз. Бир пайтлар бу ерда бир қаватли қилиб ётоқхона шаклда қурилган уйлар ҳам таъмирланяпти.

Ҳар бир битта туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Ана шу комиссияларга мурожаат қилинса, ўрганиб чиқамиз ва албатта, уй билан таъминлаймиз”, дейди вилоят ҳокими.

Маълумотларга кўра, 4710 та хонандон 1 ой ичида фойдаланишга топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув тошқини

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг