Сапар Исоқов 15 йилга қамалди
Олам
−
06 Декабрь 2019
20690Бугун, 6 декабрь куни Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Сапар Исоқов Бишкекнинг Свердлов туман суди қарори билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
“Исоқов жиноят содир этган деб топилиб, барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди”, деган девонхона ходими.
Собиқ Бош вазирнинг адвокатлари суд қарорини ноқонуний ва мижозига нисбатан олиб борилган жиноий ишни уйдирма эканини иддао қиляпти.
Исоқов 2017 йилнинг август-декабрь ойларида Қирғизистон ҳукуматига раҳбарлик қилган. Қирғизистон парламенти – Жўқорғи Кенеш Исоқовни лавозимдан четлатиб, “собиқ Бош вазир” унвонини ҳам бекор қилганди. Терговга кўра, Исоқов Бишкек иссиқлик электрстанциясини модернизация қилишда коррупцион схема тузган.
Ушбу жиноий иш бўйича жами 15 киши жавобгарликка тортилган. Уларнинг орасида собиқ амалдорлар ҳам бор.
LiveБарчаси