Санжар Турсунов ҳам финал йўлланмасидан қуруқ қолди
Спорт
−
10 Март 2020
5795Иорданияда давом этаётган Токио-2020 лицензион турнирида -91 килограмм вазн тоифасининг ярим финал жангларига навбат етиб келди. Ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов рингга кўтарилди.
Шаҳобиддин Зоиров ва Бобоусмон Батуровнинг мағлубиятидан сўнг, Санжар Турсунов ҳам мағлубиятга учради. Янги зеландиялик Давид Никага қарши баҳс олиб борган сурхондарёлик боксчи Санжар Турсунов жангда имкониятни бой бериб қўйди.
Ўзбекистонлик боксчи мусобақа финалидан қуруқ қолган бўлса ҳам, Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини нақд қилиб қўйган. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур мусобақадаги учинчи бронза медали бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Элнур Абдураимов ушбу мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритган ягона ўзбекистонлик боксчи бўлиб турибди.