“Санта-Барбара” фильми актёри вафот этди
Маданият-санъат
−
15 Январь 2021 7207 1 дақиқа
Америкалик актёр Питер Марк Ричман кеча, 14 январь куни вафот этди. Бу ҳақда "Associated Press"га асосланиб хабар берилган.
Манбага кўра, 93 ёшли актёр Лос-Анжелесда, ўз уйида оламдан ўтган.
Публицист Харлан Боллнинг таъкидлашича, Ричман табиий сабабларга кўра вафот этган.

Маълумот ўрнида, Питер Марк Ричман "Қора орхидея", "Беверли-Ҳиллз 90210", "Санта-Барбара" фильмларидаги роллари билан машҳур бўлган.
Актёр "Санта-Барбара" фильмида СиСи Кэпвелл образини гавдалантирган.
Аввалроқ, "Ералаш" болалар киножурналининг бадиий раҳбари Борис Грачевский коронавирус туфайли вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь