“Ералаш” асосчиси коронавирусдан вафот этди

Маданият-санъат

image

"Ералаш" болалар киножурналининг бадиий раҳбари Борис Грачевский вафот этди. Унинг ўлимига COVID-19 коронавируси сабаб бўлган. Бу ҳақда "РБК" хабар берган. 

Грачевскийнинг дўсти, актёр Владимир Долинский ҳам бошқа бир манбага берган интервьюсида унинг ўлими сабаби коронавирус эканини тасдиқлаган. 

Таъкидланишича, 71 ёшли Грачевский 2020 йил декабрь ойининг охирида шифохонага ётқизилган. 

31 декабрь куни унинг рафиқаси эрининг аҳволи оғир экани ҳақида хабар берган. 

Маълумотларга кўра, Грачевский 7 январь куни ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппаратга уланган. 

Борис Грачевский 1949 йилнинг 18 мартида Москвада туғилган. 

У "Ералаш" болалар киножурналининг асосчиларидан бири, 1974 йилдан буён унинг директори, 2002 йилдан эътиборан бадиий раҳбари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Грачевский

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар