Санкциялардан хавотирга тушган Лукашенко Путиннинг ҳузурига боради 

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко эртага, 11 март куни Москвага ташриф буюради ва у ерда Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизмати хабар берган.  

“Мамлакатлар раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, иттифоқ ҳамкорлигини ривожлантириш, санкциялар босими остидаги иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилади. Шунингдек, кун тартибида минтақа ва Украинадаги вазият ҳам бор”, дейилади хабарда. 

Кремль ҳам ушбу учрашувни тасдиқлаган. 

“2022 йил 11 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Москвада Россияга амалий ташриф билан келадиган Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказади”, дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида. 

Маълумот ўрнида, Лукашенко ва Путин сўнгги марта жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Москвада учрашган. 18 февраль куни улар Кремлда музокаралар ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг