Санкциялардан қўрққан Россия даромадаларини махфийлаштира бошлади
Олам
−
14 Июнь 2022
9419Россия Федерацияси Молия вазирлиги янги санкциялар хавфини камайтириш учун бюджет ҳисоботи бўйича маълумотларни нашр қилишни қисман чеклади. Бу ҳақда вазирлик хабарига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва бошқа дўстона бўлмаган давлатлар томонидан Россия Федерацияси ва жисмоний шахсларга босим ўтказилаётгани муносабати билан маълумотларнинг тарқалишини, шу жумладан бюджет ҳисоботини шакллантиришни қисман чеклаш зарурати туғилган. Бу қўшимча санкциялар хавфини минималлаштиришга ёрдам беради.
РИА Новостининг таъкидлашича, 14 июнь куни Россия Федерацияси Молия вазирлиги бюджет даромадлари, харажатлари ва бюджет профицити ҳажми бўйича умумий маълумотларни эълон қилди. Идоранинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг беш ойи учун у 1,495 триллион рублни ташкил этди.
Вазирлик бюджет тақчиллигини молиялаштириш манбалари, бюджет ва давлат дастурлари бўлимлари бўйича харажатлар ижроси, шунингдек, ўтган ойлардаги бюджет ижроси тўғрисида маълумотларни эълон қилмаган.
Молия вазирлигининг апрель ойидаги олдинги статистик маълумотларига кўра, хусусан, Россия бюджетининг нефть ва газ даромадлари йиллик ҳисобда 18 фоизга, миллий мудофаа бўлимидаги харажатлар эса 2021 йил апрелга нисбатан 130 фоизга ошгани аниқланганди.
Май ойи бошида Молия вазирлиги санкциялар остида бўлган ёки чекловга учраши мумкин бўлган юридик шахсларнинг маълумотларига киришни чеклашни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь