Санкциялар билан бўғилган Россия нефтига харидор топди

Олам 24728
image
-

Жорий йилнинг май ойида Россия Хитойга рекорд даражада – қарийб 8,5 миллион тонна хом нефть экспорт қилди. Натижада ушбу ёнилғини Хитойга экспорт қилувчилар орасида Саудия Арабистонини сиқиб чиқариб, биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Reuters” Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Россиянинг Хитойга нефть экспорти май ойида 8,42 миллион тоннани ташкил этган. Хусусан, Пекинга Москвадан суткасига тахминан 1,98 миллион баррель нефть етказиб берилган, апрель ойидаги суткасига 1,59 млн баррелдан сезиларли кўп.

Нашрга кўра, Россия Хитойга нефть экспорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб, бир ярим йил давомида бу кўрсаткич бўйича етакчи бўлган Саудия Арабистонини иккинчи ўринга сиқиб чиқарган.

“Бу маълумотлар Россия Ғарб санкцияларига қарамай, нархларни пасайтиришга мажбур бўлгани ва ўз нефтига харидор топа олганидан далолат беради”, деб ёзади "Reuters".

Маълумот учун, Саудия Арабистонининг Хитойга нефть экспорти йилига 8,7 фоизга ўсган. Ар-Риёд бутун ой давомида 7,82 миллион тонна нефтни Пекинга етказиб берган. Май ойида Бразилия Хитойга 2,2 миллион тонна юк жўнатган, бу ўтган йилга нисбатан 19 фоизга кам.

Эслатиб ўтамиз, Россиядан Ҳиндистонга нефть етказиб бериш 31 баробарга ошган. Манбаларга кўра, Москва Деҳлига 30 фоизлик чегирма таклиф қилган. Россия тўловларни Ҳиндистон рупияси ва БАА дирҳамларида қабул қилмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1189
Рейтинг: 3
Теглар
t
×