Санкциялар билан бўғилган Россия иқтисодини қутқаришга қанча вақт кетиши айтилди

Олам

image

Россияга қарши санкциялар ҳозирги даражасида сақлаб қолинса, мамлакат иқтисодини қайта қуриш учун камида икки йил керак бўлади. Бу ҳақда Россия Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин маълум қилди.

“Албатта, иқтисодиётимизни қайта қуришга тўғри келади, менимча, биз ўрта ва узоқ муддатли истиқболни ажратишимиз керак. Агар санкциялар ҳозирги даражасида қолса, бунинг учун камида икки йил керак бўлади. Айтиш жоизки, бу биринчи босқич, кейин кўп йиллар давомида қайта қуришга тўғри келади, чунки гап бир қатор импорт қилинувчи товарлар ўрнини босиш ҳақида кетмоқда”, деди у.

Кудрин, шунингдек, Россия Федерациясида хорижий компанияларни мамлакат бозорига қайтариш тартибига тўсқинлик қиладиган чоралар кўрилмаслигига умид билдирди.

Аввалроқ Кудрин 2022 йил охиригача Россия ялпи ички маҳсулоти 10 фоиздан кўпроқ пасаяди, инфляция эса 20 фоизга етиши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг