Санкт-Петербургда олти фарзандини ўлдириш билан таҳдид қилган ота таслим бўлди
Олам
−
24 Ноябрь 2020
6977Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота олти нафар фарзандини гаровга олиб, уларни ўлдириш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, эркак болаларини гаровга олиб, қулфланиб олган квартирасидан чиқиб, полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“У ўзи квартира эшигини очиб, таслим бўлди”, деган агентлик манбаси.
Тиббиёт ходимлари уйдан олти нафар болани олиб чиқишган. Болаларнинг иккитаси қўлда олиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, эркак болаларни гаровга олгани соат 12:12 да маълум бўлганди. Болаларнинг онаси полицияга қўнғироқ қилиб, эри уни уйдан чиқариб, болаларини гаровга олганини айтиб, шикоят қилган. Болаларнинг ёши 3 дан 15 гача.
Ҳодисага эр-хотиннинг жанжали ортидан юз бергани тахмин қилиняпти. Эркак маст бўлган ва гаровга олинган болалар учун ҳеч нима талаб қилмаган. У болта билан қуролланиб олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь