Санкт-Петербург марказида полиция 2 минг мигрантни ҳибсга олди

Олам

image

Янги йил арафасида Санкт-Петербург марказида қўшни давлатлардан келган 2 мингга яқин муҳожир қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

“Қонун-тартиботни таъминлаш жараёнида 2 мингга яқин қўшни давлат фуқаролари ички ишлар органларига профилактика мақсадида олиб келинди. Текшириш натижасида кўплаб миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди", дейилади хабарда. 

Мигрантларнинг ҳибсга олиниши шаҳар марказида аҳоли ва шаҳар меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган профилактик чора-тадбирларнинг фақат бир қисми бўлди. Шундай қилиб, Санкт-Петербургнинг асосий арчаси олдида байрамни нишонламоқчи бўлган одамларнинг кўплиги сабабли, полиция юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун Сарой майдонига бепул киришни чеклади. Худди шу жойда, Сарой майдонида полиция отрядлари кўп одамлар тўпланган шароитда фожиага олиб келиши мумкин бўлган ўндан ортиқ пиротехника воситаларидан фойдаланишга уринишларнинг олдини олди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шаҳар бошқармаси хабарига кўра, шаҳарда Янги йил байрами нисбатан тинч ўтди. Кун давомида шаҳарда 38 та ёнғин содир бўлди, бир киши ҳалок бўлди – 31 декабрь куни эрталаб Ленинский проспектидаги квартирада ёнғин содир бўлди. Пиротехника воситаларини қўллаш натижасида 8 киши жабрланган, Кузнецова проспектидаги хонадонлардан бирининг балкони пиротехникадан чиққан олов сабаб ёниб кетган, Пушкиндаги уйлардан бирининг томидаги қурилиш материаллари ёниб кетган. Иккала ёнғин ҳам дарҳол ўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг