San Jay Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатсиз куйлагани учун жазоланди

Маданият-санъат 24065
image
-

Хабарингиз бор, San Jay таҳаллуси билан ижод қилаётган хонанда Санжар Жавбердиев шоир Усмон Азимнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланганлиги сабабли Маъмурий суд томонидан жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилганди.

Жорий йилнинг 29 июнида Интеллектуал мулк агентлигига Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида яна бир мурожаат келиб тушган. Мурожаатда фуқаро Санжар Жавбердиев томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб “Гулбадан” ҳамда “Атиргулим атрингни соч” номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги бўйича чора кўриш сўралган.

Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган. 

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.

Агентлик томонидан фуқаро Санжар Жавбердиевга нисбатан ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.

Мазкур маъмурий иш материаллари 2021 йилнинг 20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Санжар Жавбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-1-моддаси биринчи қисми билан жарима жазоси қўлланилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 918
Рейтинг: 3
t
×