Санъат ва маданият институтининг катта ўқитувчиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг катта ўқитувчиси 6 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Департаментнинг аниқлашича, фуқаро З.И. бошқа фуқаро Ғ.ни танишлари орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган. У мазкур хизмати эвазига Ғ.дан 7 500 долларни олган вақтида ушланган.

Сўнгра, З.И. нинг кўрсатмасига асосан текширув давом эттирилганда, ушбу институт катта ўқитувчиси Б.М. фуқаро З.И.дан 6 минг долларни пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро З.Ў. 1 500 доллар эвазига фуқаро И.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб бермоқчилиги аниқланган. У келишилган пулнинг 1 000 долларини қўлга киритиб, қолган 500 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Хабарга кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора имтиҳон

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг