Самолётда бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар сабаб Москвадан Тошкентга учадиган рейс кечиктирилди

Олам

image

Москва вилоятидаги “Внуково” аэропортида самолёт багажидаги бомба ҳақида аноним қўнғироқ туфайли AZUR air авиакомпаниясининг иккита – Мексикадаги курорт шаҳар Канкун ва Ўзбекистон пойтахти Тошкентга учувчи рейслари кечиктирилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.

Бугун, 30 апрель куни кечаси номаълум шахс аэропортга қўнғироқ қилган ва юқорида айтилган икки рейсда учадиган самолёт багажида портловчи қурилма яширилгани ҳақида хабар берган. 

“Внуково” ходимлари зудлик билан полиция ходимлари, портлатиш бўйича техниклар ва махсус ўргатилган итларга эга кинологларни чақиртирган. Шундан сўнг, барча юклар қайта текширилган, мутахассислар портловчи моддаларни қидирган.

Таъкидлаш керакки, аэропортларда бундай аноним қўнғироқлар тез-тез учраб туради. Бундай ҳолларда рейслар кечиктирилиб, юклар қайтадан текширилади. Кўп ҳолларда портловчи модда ҳақидаги аноним хабар ёлғон бўлиб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва аэропорт бомба

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг