СамДУ филиалидаги фавқулодда ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан университет матбуот хизмати расмий муносабат билдирди

Унга кўра, бугун, 4 сентябрь куни соат 09:28 да университет биносининг фаоллар зали томидан, саҳна қисмининг ўнг бурчагидан 1 дона плита талабалар ва ўқитувчи бўлмаган жойга тушиб кетган. Оқибатда 2 нафар 1-курс талабасига плита бўлаклари тегиб, енгил тан жароҳати олган. 

“Ушбу талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг умумий аҳволи яхши эканлигини маълум қиламиз. Шунинг учун асоссиз маълумотлар тарқатиш ва жамоатчиликда хавотир уйғотиш мақсадга мувофиқ эмас”, дейилади университет баёнотида. 

Маълумот учун, Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчаси 27-уйда жойлашган мазкур ўқув маскани Самарқанд давлат институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган. Бинодан 2008-2018 йилларда Самарқанд Давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицей, 2019-2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-мактаби сифатида фойдаланилган. 

2021 йилда эса Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали ташкил этилиши муносабати билан мазкур бино филиал балансига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги муносабатида ҳам айнан, “талабалар енгил турдаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди”, дейилган эди. Бироқ QALAMPIR.UZ'нинг мазкур воқеага яқин манбалари жабрланганлар икки нафардан кўп бўлиши мумкинлиги, ҳолат юз берган ҳудуддаги қон доғлари ҳам жароҳатлар жиддийлигидан далолат беришини таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Самарқанд Каттақўрғон бетон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made