“Самарқандшаҳаргаз” оператори пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
06 Март 2023
7222“Самарқандшаҳаргаз” бўлимида ўтказилган тадбирда таъмагирлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Самарқандшаҳаргаз” бўлими оператори Б.О. маҳаллий фуқаро А.А.нинг табиий газ истеъмолидан мавжуд 5 миллион сўмлик қарздорлигини ёпиш эвазига 2,5 миллион сўм беришини талаб қилиб, ушбу маблағни олаётган вақтида қўлга олинган.
B.O. аслида ушбу фуқародан олган пул маблағини воқеа жойига ўзи билан бирга келган “Самарқандшаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш оператори А.Ў.га бериши лозимлиги бўйича кўрсатма берган. Мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида процессуал тартибда расмийлаштирилган.
“Ҳозирда фуқаролар Б.О. ҳамда Н.Й.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси