Самарқандлик ҳайдовчилар 3 ойда 10 миллиард сўм жарима тўлади

Жамият

image

Жорий йилнинг илк уч ойида ҳайдовчилар томонидан Самарқанд вилоятида 200 мингга яқин қоидабузарликлар содир этилиб, улардан умумий миқдорда 10 миллиард сўм жарима ундирилган. Б уҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носировнинг таъкидлашича, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари томонидан ўтказилаётган рейд-тадбирлари давомида вилоят ҳудудида ҳар куни ўртача 2 мингта қоидабузарлик қайд этилмоқда. 

Қоидабузарликларнинг мингдан ортиғи белгиланган ҳаракат тезлигининг оширилиши билан боғлиқ бўлмоқда. Шунингдек, ҳар куни 20 та атрофида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолати учраяпти. Бунинг оқибатида йилнинг дастлабки уч ойида қоидабузар ҳайдовчилардан 10 миллиардан сўмдан ортиқ жарима ундирилди.

Учрашувда А.Носиров Паст Дарғом тумани ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида гапириб, 4R-46 йўлининг Чархин ва Арабхон қишлоқларидан ўтган қисмида йил бошидан буён 16 та автоавария қайд этилганлигини ачиниш билан таъкидлади. Мазкур йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 1 киши вафот этган, 12 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 4R-46 йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи 6-46 километрлари оралиғида 6 та фоторадар ўрнатилиб, ҳозирда белгиланган тезликни ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар қайд этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ аврия

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг