Самарқандга учиб келган самолётда портловчи модда бор, деб алдаган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
17 Июль
9223“Самолётда портловчи модда бор” деб айтган авиарейс йўловчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:15 да Ички ишлар органларига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, 1978 йилда туғилган фуқаро М.А. маст ҳолатда ушбу бортда хизмат олиб бораётган стюардессаларга “самолётда портловчи модда бор” деб айтгани ҳақида хабар келиб тушган.
Самарқанд вилояти ИИБ Портловчи моддаларни зарарсизлантириш гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида, мазкур бортда ҳеч қандай портловчи, ёнувчи ёки шубҳали буюмлар мавжудлиги аниқланмаган.
“Тартиббузар ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15