Самарқанддаги ЙТҲда чет эллик ҳалок бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Самарқанд вилоятида Тожикистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

24 ноябрь куни тахминан соат 20:00 ларда ҳайдовчи тожикистонлик 27 ёшли Е.Н. Opel русумли автомобилда Бухоро-Самарқанд йўналишида “Бухоро-Самарқанд” М-37 автомобиль йўлининг 141 кмда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ухлаб қолган. Натижада бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир қилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи Е.Н. ҳодиса жойида вафот етган, автомашина йўловчиси 28 ёшли У.Қ. турли тан жароҳатлари билан Пахтачи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 ноябрь куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия Рустам Минниханов

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг