Самарқанддаги мактабларда қишки таътил қисқа бўлиши айтилди
Жамият
−
14 Декабрь 2022
5655Самарқанд вилоятида ўқув йили бошланиши кечиктирилган мактабларда III чорак дарслари бироз эртароқ — 2023 йилнинг 5 январидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган муҳим халқаро сиёсий тадбир муносабати билан Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё, Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан, Самарқанд туманидаги 3 та (7, 23, 53), Тойлоқ туманидаги 5 та (11, 12, 15, 17, 59), Оқдарё туманидаги 5 та (25, 38, 39, 41, 48), Жомбой туманидаги 6 та (5, 6, 8, 22, 20 ва 44), сонли умумтаълим мактабларига 5-19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилган эди. Қарорларда қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.
“Шунга кўра, муассасаларда 5, 6, 7, ва 8 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар кузги таътилнинг 4, 5, 7 ва 8 ноябрь ҳисобидан тўлдирилган.
• 9, 10, 12, 13, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, (2023 йил 5, 6, 7, 9, 10, январь кунлари) жами 5 ўқиш куни;
• 2022 йилнинг 15, 16, 17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилишини маълум қиламиз”, дейилади ХТВ маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 28 январдан бошланиб, таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь