Самарқанддаги мактаб қозонхонаси портлади. Бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 2 январь куни, тахминан, соат 00:20 да Самарқанд шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби қозонхонасининг иситиш тизимида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ хабар берди.

Портлаш натижасида мактабнинг қозонхона назоратчиси 50 ёшли Ҳ. тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят бўлимига ётқизилган. 

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бемор шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг