Самарқанддаги қурилишда кран қулади
Жамият
−
13 Октябрь 2021
11196Бугун, 13 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида қурилишда ишлаётган кўтарма кран қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ҳодиса бугун соат 14:30 ларда шаҳарнинг Улуғбек Барноев кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилаётган кўтарма кран транспорти юк оғирлигини кўтара олмай қулаб тушган.
Оқибатда кран бошқарувчиси 30 ёшли Н.Т. жароҳат олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь