Самарқанддаги қурилиш майдонида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди
3-саҳифа
−
08 Июль
4317Самарқанддаги қурилиш майдонида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган “С.Е.Ш.” МЧЖ масъуллари томонидан ҳудуддаги 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахт илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган.
Ҳозирда дарахтларнинг йўқ қилиниши оқибатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган. Ҳолатда жиноят аломатлари бўлганлиги учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига кўра, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
LiveБарчаси