Самарқанддаги 13 ёшли қиз кимдан ҳомиладор экани маълум бўлди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2021
99110Аввалроқ Самарқандда 13 ёшли ўқувчи қиз 6 ойлик ҳомиладор экани ҳақида хабар берган эдик. Вояга етмаган қизнинг ҳомиладор бўлиши юзасидан ўтказилган суриштирувлар натижасида 13 яшар қиз кимдан ҳомиладор бўлгани аниқланди.
STV телеканалининг маълум қилишича, воқеа тафсилотларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ билан суҳбат давомида ўқувчи қиз 5 йилдан бери онаси билан яшаб келаётган эркак уни алдаб номусига текканини айтган.
Вояга етмаган қиз шунингдек, эркак уни 11 ёшидан бери мунтазам зўрлаб келаётганини ҳам айтган.
Қизнинг ҳомиладорлигидан биринчи бўлиб жорий йилнинг 12 ноябрь куни уларнинг уйига борган холаси хабар топган ва тегишли идораларга мурожаат қилган. Эртаси куни ултратовуш текшируви натижалари вояга этмаган ўқувчининг ҳомиладорлигини тасдиқлаган. Ҳозир ҳомила 26 ҳафталик бўлган.
Мактаб директорининг сўзларига кўра, таълим муассасаси маъмурияти ўқувчининг ҳомиладорлигини пайқамаган. Ҳатто қизнинг синфдошлари ҳам кийим остидаги юмалоқ қоринни сезишмаган.
“Қизнинг ўзи носоғлом оиладан. Онаси ичади, синф раҳбари у билан бир неча бор гаплашган. У деярли доим маст бўлган”, деган мактаб директори.
Ҳозирда ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси