Самарқанддаги 13 та кўча пиёдалар ҳудудига айлантирилади

Жамият

image

Самарқанднинг тарихий марказидаги 13 та кўчани пиёдалар ҳудудига айлантириш, янги туризм ва сервис обектларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш, олис ва чекка туманларда аҳоли турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йил бошидан мамлакатга келган хорижий туристлар сони 27,3 фоизга ошиб, 5,4 миллион нафарга етган. Ўзбекистон хорижий туристлар сонини 20 миллион нафарга, туризм экспортини 10 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олган. Бунинг учун ҳудудларда туристларни узоқроқ ушлаб қоладиган янги йўналишлар ва сервис обектларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланган.

Шу мақсадда Самарқанднинг тарихий марказидаги 13 та кўчани пиёдалар ҳудудига айлантириш, янги туризм ва сервис обектларини барпо этиш ташаббуси қўллаб-қувватланган.

Шунингдек, “Оҳалик – Оқбўйро – Миронқул” туристик-рекреацион зонаси ҳудудини кенгайтириш таклиф қилинган. Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси қаршисидан оқиб ўтувчи “Шаар” коллектори атрофини ободонлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Мазкур чоралар натижасида Самарқанд шаҳри, Нуробод ва Самарқанд туманларида меҳмонхоналар сонини 850 тага, номер фондини 20 минг ўринга, туризм хизматлари ҳажмини 750 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этиб, 2 ,4 млрд долларлик лойиҳаларга старт берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд туризм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг