Самарқандда 4 балли зилзила содир бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 15 ноябрь куни соат 18:58 да (15.11.2022 йил, Гринвич бўйича 13:58 да)3,6 балли  зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила эпицентри Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида, 15 км чуқурликда бўлган. Зилзила координаталари: 39,81 градус шимолий кенглик; 65,56 градус шарқий узунлик. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Пахтачи туманида 4 балл, 8 км.
Кармана туманида 3 балл, 35 км.
Навоий шаҳрида 3 балл, 36 км.
Нарпай туманида 3 балл, 38 км.
Нуробод туманида 2-3 балл, 42 км.
Навбаҳор туманида 2-3 балл, 50 км.
Хатирчи туманида 2-3 балл, 53 км.
Қизилтепа туманида 2 балл, 55 км.
Муборак туманида 2 балл, 63 км.
Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 км.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг