Самарқандда жинсий алоқа қилиш учун келган қиз ёқиб юборилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида икки нафар йигит ўз жинсий эҳтиёжлари учун чақирган икки нафар қизлардан бирини келишмовчилик сабаб пичоқлаб, ёқиб юборди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Аниқланишича, йигитлар қизларни танишлари орқали топган ва танишишган. Улар қизларни  очиқчасига жинсий алоқа қилиш учун таклиф қилган. Аёллар жинсий яқинлик қилиш истагидаги йигитлар айтган манзилга келган. Шунингдек, икки аёл у ердаги ташландиқ жой уларга мос келмаслигини айтиб, норозилик билдирган ва йигитлар билан жанжаллашиб қолган.

Йигитлардан бирининг суд мажлисида айтишича, марҳума йигитнинг онасидан ҳақорат қилганлиги сабабли жанжал давомида уни пичоқлаган.

Қайд этилишича, спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар жиноят фош бўлишидан ва ушбу жинояти учун қамалишидан қўрқиб, марҳуманинг шеригига пичоқни ушлатиб, у билан дугонасини пичоқлашига мажбурлаган.

Хабарга кўра, маишатпараст йигитлар икки енгилтабиат қиздан бирининг жони узилмаганини билгач, автомашинадан тушириб, ариқ ёқасига олиб борган ва автомашинадаги кўрпача ва ёстиқларни қизнинг устига ташлаб, из қолдирмаслик мақсадида қизни ёқиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, қотилликни содир этган жиноятчига 19 йил, унинг шеригига эса 17 йил қамоқ жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

жинсий зўравонлик Пастдарғом тумани

Баҳолаганлар

2339

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг