Самарқандда ўз уйидан калтакланиб, қувилган аёл воқеаси тафсилотлари ошкор қилинди
Жамият
−
22 Август 2020
74685Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида оила аъзолари томонидан калтакланган, ерда ҳолсиз ётгани акс видео тасвир тарқалди. Мазкур ҳолатга Самарқанд вилоят Ички ичлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, воқеа вилоятнинг Ургут туманининг “Мангитобод” маҳалласида жорий йилнинг 17 июнь куни содир бўлган. Тасвирларда ерда йиқилиб ётган фуқаро С. фуқаро Ш. билан 2012 йилдан бери қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуриб, икки нафар фарзандли бўлишган. Ўртада келишмовчиклар 2-3 йил давомида қайталаниб турган. С. фарзандларини олиб ота-онасининг уйига кетиб қолган. Жорий йилнинг июнь ойи бошларида Ш. бошқа аёл билан шаръий никоҳдан ўтиб, яшай бошлаган.
Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 10:00 ларда фуқаро С. эрининг бошқа аёлга уйланганини эшитиб, икки нафар фарзанди, яқинлари билан биргаликда собиқ турмуш ўртоғининг уйига борган. Турмуш ўртоғи Ш. уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан хақорат қилган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида С. уйнинг деразаси ойнасини қўли билан уриб синдириши натижасида, қўлидан тан жароҳати олган. Ш. собиқ турмуш ўртоғи С.ни ушлаб уйидан чиқарган.
Жорий йилнинг 22 июнь куни фуқаро С. Ургут тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, Ш. уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан хақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, С.нинг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
“Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2020 йил 17 июнь куни содир бўлган жанжалда С. ва бошқаларни хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41 ва 52-моддалари билан маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман судига юборилган. Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман суди томонидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш ҳақида қарор қабул қилиниб туман прокуратурасига юборилган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда тўпланган ҳужжатлар туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь