Самарқандда ука “аёл талашиб” акасини болта билан чопиб ташлади
3-саҳифа
−
17 Май 2022
25344Самарқандда мастликда аёл сабаб акасини болта билан уриб ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали лавҳасида хабар берилди.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида маст фуқаро ўз акаси ва таниш аёлга болта билан ташланиб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Жабрланган ака эса шифохонада вафот этган.
Маълумотларга кўра, фуқаро спиртли ичимликка ружу қўйгани учун тумандаги наркология диспансерда даволанган. У ерда бир аёл билан танишган. Фуқаро шифохонадан чиққач, улар учрашиб юрган ва кейинчалик у аёлни Самарқанд шаҳридаги акасининг уйига олиб бориб, бирга яшашни бошлаган.
Ҳодиса содир бўлган куни ака-ука ва аёл ярим тунгача биргаликда спиртли ичимлик ичган. Ука сархуш ҳолда ташқарига чиқиб кетиб 15-20 дақиқадан сўнг қайтиб келган. Шунда у акаси ҳамда аёлни ишқий муносабат устида кўриб қолган. Жаҳл устида аввал аёлга, сўнг акасига ташланган. Жанжал давомида хонадаги болта билан уларни бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.
Жабрланганлар шифохонага олиб борилишига қарамай, ака орадан икки кун ўтгач, вафот этган.
Суд ҳукми билан ука Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а, д” бандларида (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь