Самарқандда ука акасининг хотинини пичоқлади

Жамият 7915
image

Самарқанднинг Нарпай туманида мудҳиш қотиллик рўй берди. Натижада фуқаро келинойисининг қотилига айланди. 

Маълум қилинишича, бугун, 31 январь куни Нарпай туманида яшовчи Р. М. акасининг турмуш ўтоғи У. П. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан “қуролланиб”, янгасининг яшаш уйига борган. Янгаси У.П.нинг бўйин соҳасига пичоқ санчиб, уни қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Вилоят прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, ушбу хонадон кўчасидаги ариқ ичидан қон доғлари бўлган пичоқ ва бошқа ашёвий далиллар топилган.

Туман прокуратураси томонидан Р. М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Нарпай тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнини вилоят прокуратураси ҳам назоратга олган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 2.9
t
×