Самарқандда тезликни оширган ҳайдовчи аянчли ўлим топди

3-саҳифа 11386
image

Самарқанд вилоятида юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинаси ағдарилиб кетиши натижасдида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар қилди. 

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан ўтувчи Самарқанд-Aйний йўлида Nexia автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир этилган. Самарқанд шаҳридан Ургут йўналиши бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланган оқ Nexia йўлнинг айланма қисмида бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиши натижасида автоҳалокат содир бўлган. 

“Ҳодисанинг асосий сабаби ҳайдовчининг юқори тезликда ҳаракатланиши натижасида бошқарувни йўқотиши бўлган. Оғир жароҳат олган ҳайдовчи ва машинанинг ён ўриндиғида бўлган йўловчи Тойлоқ туманидаги тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан машина ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмган. Машина ён ўриндиғида бўлган йўловчига эса тиббий ёрдам кўрсатишда давом этилмоқда”, дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи.

Ҳозирда ЙТҲнинг сабаблари ва бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
Теглар
t
×