Самарқандда Суриядаги террорчиларга қўшилиш орзусидаги шахс ушланди 

3-саҳифа 6483
image

Самарқандда Сурияга бориб, террористик ташкилотлар сафига қўшилишни режалаштирган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар эмиссарлари таъсирига тушиб, Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган 24 ёшли фуқаро ушланган. У вилоятнинг Нарпай туманида истиқомат қилган.

Хабарга кўра, ҳозирда, мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Чинозда Суриядаги террорчилар сафига қўшилиш орзусидаги “жиҳодчилар” қўлга олинган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
t
×