Самарқандда суд биносида ИИБ ходими журналистни калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
27 Июнь
17606Самарқанд вилоятида Аҳмад исмли ИИБ ходими журналистга айбини тан олишини талаб қилиб, Самарқанд туман судида куч ишлатган ва уни ҳақорат қилган. Бу ҳақда журналист Баҳодир Ҳасанов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унинг айтишича, воқеа ўтган йили содир бўлганига қарамай, ходимга қонунда белгиланган тартибда жазо чораси қўлланилмаган ва у “ҳайфсан” интизомий жазоси билан қутулиб қолган.
“Мен журналистик суриштирув давомида фуқарони “аҳмоқ” деганим учун 10 сутка беришди, мени калтаклаб, ҳақоратлаган ходимга эса “ҳайфсан”, дейди журналист.
Маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2024 йил 10 сентябрь кунидаги қарорига кўра, Баҳодир Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан, узил-кесил 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Журналистга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши билан бирга Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрь кунидаги қарори билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2024 йил 10 сентябрь кунидаги қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Бундан ташқари, Ҳасановга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 январь кунидаги қарори билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2024 йил 10 сентябрдаги қарори ҳамда унга нисбатан чиқарилган Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳуқуқбузар Ҳасанов 2024 йил 3 октябрь куни туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганини, аризасида 2024 йил 9 сентябрь куни соат 17:30 ларда туман ИИБ ходимлари томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирганини, ушбу маъмурий ишни судда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг биносига унинг қўлларига кишан таққан ҳолда олиб келиб, туман ИИБ ЖҚБ ходимлари Аҳмад ва Рустам исмли шахслар ҳеч бир сабабсиз қўл ва оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказганини билдирган.
LiveБарчаси