Самарқандда спортчини босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Спорт
−
07 Декабрь 2023
9122Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Ургут туман судида қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб, ёш йигитнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби ўз саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Ургут туман судида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ҳодиса шу йил 20 август куни тунги соат 1 га яқинлашиб қолганда туманнинг “Боғишамол” МФЙ ҳудудида юз берган. Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Malibu-2 автомобили йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олган ва ҳайдовчи томонидан зудлик билан тиббиёт бирлашмасига етказилганига қарамай, вафот этган.
Марҳумнинг отаси судда фарзанди мунтазам спорт билан шуғулланганини ва бир нечта халқаро мусобақаларда иштирок этганини айтиб ўтди.
Суднинг ҳукмига кўра, 3 йилга муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь