Самарқандда соф қуйма олтин сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
30 Апрель
6179Самарқанд вилояти Нарпай туманида соф қуйма олтин "савдогар"лари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ ҳамда департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Нарпай туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни фуқаро З.И.га 2 000 АҚШ доллари ва 180 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси