Самарқандда шифокорларни совуқда машқ қилдирган бош врач ва ҳамшира ишдан олинди
Жамият
−
09 Декабрь 2022
25958Аввалроқ Самарқандда бош врач, шифокор ва ҳамшираларни жазолаш учун совуқда ушлаб тургани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолатга шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ахмаджон Бабажанов муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 9 декабрь куни Самарқанд шаҳар 10-сонли поликлиника бош врачи З.Т. ва ушбу оилавий поликлиника бош ҳамшираси Н.К. эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Улар Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан ишдан бўшатилган.
Бу ҳақдаги қарор шаҳар бош врачи Ахмаджон Бабажанов томонидан имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги поликлиника тиббиёт ходимлари ҳар иш кунини бадантарбия машқлари билан бошлашга одатланганини, ушбу машғулотлар ҳам поликлиника биноси ичида, ҳам ташқи ҳовлисида бажарилади деб муносабат берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь