Самарқандда сел келиб, машинани оқизиб кетди

Жамият

image

Кеча, 9 май куни тунда Самарқанд вилояти Самарқанд туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида тошқин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, “Юқори Оҳалик” МФЙда қисқа муддатли кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида ушбу ҳудудидан оқиб ўтувчи сойга ёмғир сувлари сиғмай, тошиб чиқиш ҳолати юзага келди.

Ҳодиса оқибатида тахминан соат 23:30 ларда ушбу махаллада яшовчи фуқаро М.А.га тегишли бўлган Жигули “ВАЗ-21011” русумли автомобиль яшаш уйи яқинидаги сой сув йўлида қолганлиги сабабли келаётган ёмғир сувлари уни тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада автомобилга қисман  зарар етган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВ бўлимига фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Жиззах вилоятининг Фориш туманида сел келиши оқибатида беш киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сел

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг