Самарқандда профилактика инспектори ЙТҲ натижасида вафот этди
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
9626Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 31 ёшли профилактика инспектори хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
ЙТҲ жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида содир бўлган. Тумандаги Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Равшан Боқиев туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлида хизмат вазифасини ўтаётган бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган Damas автомашина ҳайдовчиси профилактика инспектори ва 2 нафар фуқарони уриб юборган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Равшан Боқиев вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, худди шундай ҳолат куни кеча пойтахт Тошкентда ҳам рўй берганди. Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров жароҳатланганиб, шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. ЙПХ ходими уч кунлик муолажалардан кейин вафот этганди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023