Самарқандда нима учун пиёниста ҳайдовчилар кўплигига изоҳ берилди
Жамият
−
19 Июль 2023
11417Маст ҳолда машина ҳайдовчилар сони бошқа вилоятларга нисбатан айнан Самарқандда кўплиги тўғрисида хабар берилган эди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев мазкур хабар юзасидан изоҳ берди.
Изоҳда келтирилишича, Самарқанд республикада автомобиллар ҳамда аҳоли сони бўйича Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринда туради.
Шунингдек, Жаҳонгир Саъдуллаев вилоятда маст ҳайдовчиларни аниқлаш, автоҳалокатларнинг олдини олиш учун ҳар куни рейдлар амалга оширилишини билдирган.
"Самарқанд чорраҳадаги цивилизация маркази. Кўпчилик дам олишга келиб, туннинг иккинчи ярмигача ўтириб, спиртли ичимликлар ичади. Афсуски, бошқарувга ўтиради. Агар биз спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдайдиганларни максимал даражада аниқламасак, ким аниқласин?! Яқинларимизни маст ҳолда уриб кетишлари, даҳшатли "авария"лар қилишини олдини биз олмасак ким олсин?! Самарқанд "ичиб рулга ўтирадиган"ларга чек қўйиш бўйича намуна бўла олади", дейди ИИБ матбуот котиби.
Унинг фикрича, ушбу ҳолатда ИИБ ходимларининг ҳам айби бор. Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчиларга умуман енгиллик бермаслик керак.
“Бунда, албатта, биз ИИБ ходимлариниям айбимиз бор, деб ҳисоблайман. Ичиб тушганга умуман енгиллик бериш керак эмас. Тарғибот ва бу борадаги профилактикани кучайтиришимиз керак. Ҳайдовчини ичиб "рулга ўтириш"га виждони ва қўрқуви йўл қўймагунча ишлашимиз керак. ОАВ дан кенгроқ фойдаланишимиз лозим. Нима бўлганда ҳам инсон ҳаёти муқаддас. Спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдаганлар янада кўпроқ аниқланиб, янада аёвсиз жазоланиши керак. Токи бу қилмишни бошқа такрорлашга жазм қилмасин”,дея қўшимча қилган Саъдуллаев.
LiveБарчаси