Самарқандда MAN ағдарилиб кетди

Жамият 4208
image

Самарқанд вилоятида MAN юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун соат 09:00 ларда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Қ.Ш. бошқарувидаги МАN русумли юк автомобили Самарқанд вилояти Штаб ЙПХ чорраҳаси яқинида бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетган. 

ЙТҲга ҳайдовчининг меъёридан ортиқ юк билан ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×