Самарқандда мактаб ўқувчиси машинада одам уриб юборди
3-саҳифа
−
23 Май 2023
5991Самарқандда мактаб ўқувчиси отасига тегишли машинани бошқариб кетаётиб, одам уриб юборди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Жорий йилнинг 16 май куни соат 21:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар И.Ҳолдун кўчасида 2007 йилда туғилган мактаб ўқувчиси отасига тегишли машинани бошқариб кетаётиб, 52 ёшли фуқарони уриб юборган.
Маълум бўлишича, бола тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро тан жароҳатлари олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Самарқанд филиалига даволаниш учун ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли болани Матиз уриб юборганди. Бола олган жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь