Самарқандда Lacetti тўрт яшар болани уриб юборди
3-саҳифа
−
14 Август 2024 4923 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида Lacetti ҳайдовчиси тўрт яшар болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 9 август куни соат 19:40 атрофида Жомбой туманида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган тўрт ёшли болани уриб юборган.
Бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан 266-модда (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Labo мактаб ўқувчисини уриб юбориши оқибатида бола вафот этганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь