Самарқандда Lacetti тўрт яшар болани уриб юборди

Crime

−

image

Самарқанд вилоятида Lacetti ҳайдовчиси тўрт яшар болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 9 август куни соат 19:40 атрофида Жомбой туманида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган тўрт ёшли болани уриб юборган.

Бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан 266-модда (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Labo мактаб ўқувчисини уриб юбориши оқибатида бола вафот этганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends