Самарқандда кўзи ожиз болалар мактаби ўқувчисини автобус уриб кетди
3-саҳифа
−
19 Май 2023 5209 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида кўзи ожиз болалар мактабининг ўқувчиси автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 13 май куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар “Рудакий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Беруний-Гагарин” йўналишидаги автомобиль йўлида юз берган. ISUZU русумли автобус ҳайдовчиси машинасини бошқариб бораётган вақтда йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Аниқланишича, пиёда 2004 йилда туғилган, 59-сонли “Нурли маскан” кўзи ожизлар мактаби ўқувчиси Қ.Д. бўлган.
Бунинг оқибатида тан жароҳати олган пиёда Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 15 май куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь