Самарқандда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатган шахс қамалди
Жамият
−
04 Апрель 2020
11424Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ҳам коронавирус аниқланибди, мазмунидаги овозли хабар тарқалганди. Самарқанд вилоятини Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу хабарни тарқатган шахс аниқланди ва ахборот ёлғон экани ўрганилди.
Қайд этилишича, самарқандлик Шавкат Иброҳимов Telegram`даги “Тўхтабозор” гуруҳига овозли хабар йўллаб, унда Самарқанд шаҳри Ўзбек тракт кўчасида яшовчи таниши коронавирусга чалингани, унинг ўзи ва оила аъзолари бир гуруҳ шахслар олиб кетганини, бу одам яшаган кўча махсус машиналарда дезинфекция қилинганини хабар қилган. Овозли хабар давомида фуқаро вирус юқтирган одам яна бир неча киши билан мулоқотда бўлгани, коронавирус Самарқандда ҳам тарқалганини айтиб ўтган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тегишли ишлар олиб борилиб, хабар тарқатган одам Шавкат Иброҳимов экани аниқланган. У “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида қилган айбини тан олиб, хабарни дўстларидан эшитган маълумот асосида тарқатганини айтган.
Самарқандда коронавирус тарқалгани хақида хабар тарқатган Шавкат Иброҳимовга нисбатан Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 ва 195-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Оқдарё туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Иброҳимовга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь