Самарқандда хорижлик сайёҳни камситган меҳмонхона бошқарувчиси қамалди

Crime

image

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситган меҳмонхона бошқарувчиси қамалди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратурага тарихий обидалар билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилган. У Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинган.

Суднинг жорий йил 22 апрелдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Tags

Rate Count

503

Rating

3

Rate this article

Share with your friends